<
 
 
 
 
×
>
You are viewing an archived web page, collected at the request of United Nations Educational, Scientific and Cultural Organization (UNESCO) using Archive-It. This page was captured on 10:32:21 Mar 15, 2022, and is part of the UNESCO collection. The information on this web page may be out of date. See All versions of this archived page.
Loading media information hide
News

Илм-фан, технологиялар ва инновациялар соҳасидаги “Миллий сиёсат” лойиҳа (2021-2030) бўйича ФТИнинг асосий манфаатдор томонлари билан муҳокамаси

04/02/2022
Tashkent, O'zbekiston

Жорий йилнинг 27-январь куни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда ЮНЕСКО ва Ислом тараққиёт банкининг "UNESCO Global Observatory of Science, Technology and Innovation Policy Instruments towards strengthening inclusive Science, Technology, Innovation Systems for the Sustainable Development Goals" лойиҳаси доирасида Илм-фан, технологиялар ва инновациялар соҳасидаги “Миллий сиёсат” лойиҳаси бўйича семинар ўтказилди. Семинарда 270 нафардан ортиқ манфаатдор шахслар, жумладан, давлат органлари ва ташкилотлари, илмий жамоатчилик вакиллари, хусусий сектор, халқаро ва минтақавий ташкилотларнинг вакиллари ва бошқа манфаатдорлар онлайн тарзда иштирок этишди.

Семинарни очиб берган Илмий-техник ахборот маркази директори Абдуллазиз Абдувалиев Ўзбекистон ўз иқтисодиётини ўзгартириш ҳамда инклюзив ва барқарор ривожланишга эришиш учун илм-фан, технология ва инновацияларга (ФТИ) сармоя киритиш тарафдори эканлигини, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2016-йил якунидан бошлаб бозор иқтисодиётини ташкил этиш, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш борасида кенг қамровли ислоҳотларни амалга ошираётганини қайд этди. 

Тадбиргда сўзга чиққан ИТБ штаб-квартирасининг Фан, технология ва инновация сиёсати бўлими мутахассиси Isatou Cham, Ўзбекистон Республикаси ижтимоий, иқтисодий ва экологик жиҳатдан долзарб тадқиқотлар ва инновациялар орқали ўз ривожланиш мақсад қилган мамлакатлардан биридир деди у сўзида. Сўзга чиққан ЮНEСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари в.б. Алехандрос Макаригакис мамлакатлардан COVID-19 пандемияси оқибатида юзага келган ижтимоий ва иқтисодий муаммоларни, шунингдек, долзарб экологик муаммоларни ҳал этиш учун ФТИ соҳасидаги сиёсатга янги назар билан ёндашиш кераклигини таъкидлади. Париждаги ЮНЕСКОнинг штаб-квартирасининг Фан сиёсати ва ҳамкорлик бўлими бошлиғи Эзра Кларк ўз томонидан, ЮНЕСКО барқарор ФТИ экотизимини барпо этишда Ўзбекистонни доимий қўллаб қувватлашини таъкидлаб ўтди.

ЮНEСКОнинг халқаро эксперти Сирин Элcи ўз нутқида Ўзбекистонда жадаллик билан олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнида ФТИ соҳаси муҳим роли, ҳамда ўз ўрнида инновацион ривожланишга эришиш кучли сиёсий ирода ва юқори даражадаги мажбуриятни талаб этаётганлигини таъкидлади. Мамлакат Президенти 2020 йилни “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”, 2021 йилни эса “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилди. Бу эса давлат сиёсатининг диққат марказида қатор вазифаларни илгари суришга қаратилди.  Қисқа муддат давомида олиб борилаётган янги сиёсатнинг таъсири ИТТК самарадорлигида хали кўзга кўринмаган бўлсада, инновацион ўсиш йўлида қилинаётган ишлар 2020 йилдаги Глобал инновацион индексида ўз аксини топди. 2020 йилги Глобал инновациялар индексига кўра, Ўзбекистон рейтингда 131 мамлакат орасида 93-ўринни, Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари орасида эса 4-ўринни эгаллади. Бу эса Миллий сиёсат сари олдимлаётган қадамдир- деди, Сирин Элcи.

Шунингдек тадбир давомида, Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлигининг хорижий маслаҳатчиси Александр Цой Ўзбекистон Республикасида ФТИ сиёсатини шакллантириш бўйича фикрлар билдирди. Тадбир сўнгида давлат органлари ва ташкилотлари, илмий жамоатчилик вакиллари, хусусий сектор, халқаро ва минтақавий ташкилотларнинг вакиллари Миллий сиёсат бўйича ўз таклиф мулоҳазаларини билдирдилар.

Сиёсатни ишлаб чиқиш жараёни 2020 йилда Ислом тараққиёт банки кўмагида ҳамда Ўзбекистонда ФТИ сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун масъул ваколатли ташкилот ИРВ билан ҳамкорликда ЮНЕСКО нинг “GO-SPIN” методологиясидан фойдаланган ҳолда мамлакатда ФТИ ҳолати бўйича шарҳни тайёрлашдан бошланди.

2020 йил октябрида мамлакатда ўрта ва узоқ муддатли истиқболда ФТИни ривожланиш асосларини белгилаб берувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” ПФ- 6097-сон Фармони қабул қилинди ва ушбу фармон билан илм-фанни босқичма-босқич ривожлантириш режаси ҳамда тараққиётни кузатиш кўрсаткичлари белгилангани мамлакатда илм-фан ва инновацияларнинг ривожланиш тенденциялари ривожига туртки бўлади.

ФТИни кўриб чиқишдан сўнг, миллий ФТИ экотизимидаги эҳтийожлар, муаммолар ва имкониятларни аниқлаш учун сўровномалар минтақавий ташрифлар, интервьюлар ва семинарлар орқали маълумотлар йиғилди ва таҳлил қилинди. Дастлабки натижалар ва сийосат лойиҳаси ЮНЕСКО томонидан тақдим этилган ва 2021-йил май ойида ФТИ манфаатдор томонлари билан муҳокама қилинган.

Ушбу ФТИ сиёсати келгуси ўн йил ичида мамлакатнинг ФТИ мақсадларига эришиш учун асос яратади. “Миллий сиёсат” лойиҳасининг асосий мақсади 2030 йилгача мамлкатда Илм-фан, технологиялар ва инновациялар соҳасидаги мақсадларга эришиш, шу жумладан COVID-19 пандемияси инқирозидан сўнг мамлакатни муваффақиятли тиклаш ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг инклюзив, адолатли ва барқарор шарт-шароитларини яхшилаш учун Илм-фан, технологиялар ва инновациялар соҳасидан фойдаланиш бўйича сиёсий асосни мустаҳкамлаш ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикасининг ФТИ сиёсати бўйича “Миллий сиёсат” лойиҳасига кўра 2030 йилга келиб Ўзбекистон Республикаси ижтимоий, иқтисодий ва экологик жиҳатдан долзарб тадқиқотлар ва инновациялар орқали ўз ривожланиш мақсадларига ва БРМларга эришган мамлакатга айланади. ФТИ сиёсати Ўзбекистон учун 2030 йилга келиб аҳоли жон бошига даромадни икки баравар кўпайтириш, камбағаллик ва тенгсизликни камайтириш орқали юқори ўрта даромадли мамлакатга айланиш мақсадига эришишнинг асосий воситаларидан биридир. Бундан ташқари, миллий стратегик ва минтақавий даражада тадқиқот мукаммаллиги ва барқарор ривожланиш учун технологик ечимларни излаб топиб ва уларни тарқатишга кўмаклашиб, камбағалликни бартараф этиш ва инновацион экотизимни яратиш орқали БРМни амалга оширишда янги инвестицияларни киритилишига замин яратади.